Ливия пойтахти Триполида тўқнашув туфайли 25 киши ҳалок бўлди ва 80 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, қурбонлар тинч аҳоли ёки жангарилар экани аниқ эмас.
Ливиядаги тўқнашувлар икки гуруҳ, яъни маршал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси ҳамда Фаиз Саражнинг миллий консенсус ҳукумат кучлари ўртасида бўлиб ўтган.
4 апрель куни Хафтар шаҳарда марш бошланганини эълон қилган, 7 апрелда эса Ливия ҳукумати кучлари Хафтар қўшинига қарши ҳаракат бошланганлигини эълон қилган.
Изоҳ (0)