4 апрель куни International Aerospace Committee (IAC) ҳамда «Рақамли ишонч» жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, унда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек, меморандумнинг мақсадларига эришиш учун ахборот алмашиш кўзда тутилган, дея хабар беради «UzDaily».
Томонлар бир-бирига зарурий ўзаро маъмурий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга, шунингдек, қўшма лойиҳани амалга ошириш масалалари юзасидан маслаҳат беришга тайёрлигини билдирган.
Томонлар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган авиация, космик, энергия ва ер ресурслари соҳасидаги юқори технологик лойиҳаларни молиялаштириш учун биргаликда ишлашга келишиб олди.
Меморандум доирасидаги лойиҳалардан бири швейцариялик Tudor Тech компанияси технологиясининг трансфери бўлади. Бу технология самолётлар ва бошқа турдаги транспорт воситалари учун дунёдаги биринчи ва ягона рентгенли сканер технологияси бўлиб, тезкор ва ишончли хавфсизликни назорат қилиш усули ҳисобланади. Технология портловчи моддаларни, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар, нақд пулларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолларини аниқлашнинг самарали воситаси бўлиб, юқорида айтиб ўтилган таҳдидларнинг 100 фоиз аниқлаш имконини беради.
Учрашув доирасида Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикасида сканерлар ишлаб чиқарадиган завод қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма қарор қабул қилинди. Ишлаб чиқарилган сканерлар нафақат минтақада, балки бутун Осиёда аэропортларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Ушбу жиддий лойиҳани амалга оширишда International Aerospace Committee (IAC) Швейцариядан тўлиқ сармоя жалб қилиш орқали Фондга ёрдам беради.
Изоҳ (0)