5 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 3-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошлиқ Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида «шерлар» ҳужумчиси Марат Бикмаев 11 метрлик жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 53-дақиқага келиб Владимир Козак ўз дарвозасига гол уриб қўйди (1:1). 2-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Егор Кримец ғалаба голини урди ва учрашув қаҳрамонига айланди (2:1). Шу тариқа тошкентликлар ўз майдонида «Насаф»ни мағлуб этди ва муҳим 3 очкога эга бўлди (2:1).
Суперлига
3-тур баҳси
5 апрель, жума
«Пахтакор»—«Насаф» 2:1
Голлар: 1:0 — 12, пенальти, Марат Бикмаев, 1:1 — 53, автогол, Владимир Козак, 2:1 — 90+4 Егор Кримец«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Акром Комилов, Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 69), Жалолиддин Машарипов, Эгор Кримец, Одилжон Ҳамробеков, Марат Бикмаев, Жасур Яхшибоев (Драган Черан, 58), Владимир Козак, Фаррух Сайфиев, Жавоҳир Сиддиқов (Достонбек Ҳамдамов, 77)
«Насаф»: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Ҳумоюн Муртозоев, Жўрабек Маннонов (Дилшод Саитов, 76), Дониёр Нарзуллаев, Бобир Давлатов, Сардор Абдураимов, Ислом Кенжабоев (Ойбек Бозоров, 63), Ислом Рашидхонов (Акмал Мозговой, 57), Хуршидбек Мухторов, Умарбек Эшмуродов
Огоҳлантириш: Садриддин Абдуллаев (14), Жасур Яхшибоев (31)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)