«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига «Уэмбли»да бўлиб ўтадиган «Манчестер Сити»—«Брайтон» учрашувини тўғридан-тўғри стадиондан кўриш учун имконият яратиб берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
24 ёшли хавбек ёш мухлисларга 550 та чипта сотиб олиб берди ва бориб-келиш учун уларни автобус билан таъминлади.
Стерлинг 5 ёшида Англияга Ямайкадан келганди. Унинг мактаби ҳозирда Аrk Elvin Academy деб номланади.
Мазкур мактабда таълим олувчи ўқувчиларнинг, тахминан, 92 фоизи этник озчиликларнинг фарзандлари ҳисобланади. Ўқувчиларнинг 36 фоизи бепул озиқ-овқат билан таъминланади. Мактабда 50 дан ортиқ тилда сўзлашилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель, шанба куни мамлакат кубогининг 1/2 финалида «шаҳарликлар» «Брайтон»га қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)