Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда ҳайдовчилар қаерда рўйхатдан ўтганидан қатъи назар 2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини Давлат хизматлари марказларида алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.

Фото: Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Фото: Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, Тошкентда жойлашган 11 та марказнинг 7 таси зарурий ускуналар билан жиҳозланган ва ушбу марказларда гувоҳномаларни алмаштириш йўлга қўйилган. Давлат божининг ҳажми ЭКИҲнинг 70 фоизи этиб белгиланган.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?