2018 йилда Ўзбекистоннинг трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,11 миллиард доллардан ошиб кетди (2017 йилда 4,89 миллиард доллар). Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 899,9 миллион доллар ўтказилган (2017 йилда 724,5 миллион доллар).
Ўтган йили Ўзбекистон МДҲ давлатларидан 4,35 миллиард доллар (2017 йилда 4,29 миллиард доллар), шу жумладан, Россиядан 3,96 миллиард доллар (2017 йилда 3,9 миллиард доллар) ва Қозоғистондан 320 миллион долларлик пул ўтказмаларини олган (2017 йилда 317,9 миллион доллар).
Шу билан бирга, 2018 йилда Ўзбекистондан МДҲ мамлакатларига ўтказилган пул ўтказмалари ҳажми 556,8 миллион долларга етган (2017 йилда 470,9 миллион доллар). Бошқа мамлакатларга эса 343 миллион доллар (2017 йилда 253,6 миллион доллар) юборилган. Ўтган йили жисмоний шахслар Россияга 402,2 миллион доллар юборган.
Изоҳ (0)