30 март, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 32-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Уотфорд»ни мағлуб этди (2:1).
Мазкур ўйинда Манчестернинг голларига Маркус Рэшфорд ҳамда Антони Марсиал муаллифлик қилди ва иккала футболчи ҳам Англия чемпионатидаги голлари сонини 10 тага етказиб олди.
Айни дамда франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг ҳисобида 11 та ва бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакунинг ҳисобида эса 12 та гол мавжуд. Энди «қизил иблислар»нинг 10 та ва ундан ортиқ гол урган футболчилари 4 нафарга етди.
Opta’нинг хабар беришича, Сўнгги бор 1995/96 йилги мавсумда Англия чемпионатида «манкунианлар»нинг 4 нафар футболчиси (Пол Скоулз, Энди Коул, Райан Гиггс ва Эрик Кантона) 10 та ва ундан кўп гол урганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)