29 март, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 27-тури доирасида 5 та ўйин бўлиб ўтди.
Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби сафарда «Фрайбург» билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Лукас Ҳулер Свен Ульрайх дарвозасини ишғол қилган бўлса, 22-дақиқага келиб Роберт Левандовски ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди ва томонлар 1 очкодан бўлишиб олди (1:1). Натижада мюнхенликлар 61 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди.
Шу куни мусобақа жадвалида 60 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз майдонида «Вольфсбург»ни қабул қилди.
Тўқнашувнинг 90+1 ва 90+4-дақиқаларида Франциско Алькасер гол уриб, дублга эришди (2:0). Натижада дортмундликлар сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалабани илиб кетди.
Дитер Ҳекинг бошлиқ «Боруссия Мюнхенгладбах» клуби меҳмонда «Фортуна Дюссельдорф» жамоаси билан ўйнади.
Ўйиннинг 6 ва 16-дақиқаларида мезбон жамоа аъзоси Роувен Ҳеннингс дублга эришган бўлса, Кевин Стогер (12) ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди (3:0). 83-дақиқада эса Денис Закариё ҳисобни қисқартирди (3:1).
Бундеслига
27-тур баҳслари
29 март, жума
«Ньюрнберг»—«Аугсбург» 3:0
Голлар: 1:0 — 52 Исхак, 2:0 — 88 Перейра, 3:0 — 90 Лёвен«Фортуна Д»—«Боруссия Мюнхенгладбах» 3:1
Голлар: 1:0 — 6 Ҳеннингс, 2:0 — 12 Стогер, 3:0 — 16 Ҳеннингс, 3:1 — 83 Закариё«Фрайбург»—«Бавария» 1:1
Голлар: 1:0 — 3 Ҳулер, 1:1 — 22 Левандовски«Вердер»—«Майнц» 3:1
Голлар: 1:0 — 3 Рашица, 2:0 — 36 Крузе, 2:1 — 52 Квайзон, 3:1 — 63 Крузе«Боруссия Дортмунд»—«Вольфсбург» 2:0
Гол: 1:0 — 90+1 Алькасер, 2:0 — 90+4 АлькасерЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)