29 мартга ўтар кечаси ва бугун эрта тонгдан ёғаётган ёмғир туфайли Самарқанд шаҳрининг кўплаб ариқларида сув тўпланиб қолиб, йўлларга чиқиб кетгани ва бу транспорт воситалари ҳамда пиёдалар ҳаракатланишига ноқулайлик туғдиргани аҳоли норозилигига сабаб бўлди.
Zarnews нашрига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ушбу ноқулайлик учун шаҳар аҳолиси ва меҳмонлардан узр сўраб, ҳокимлик ҳузурида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қилди.
Айни пайтда шаҳарнинг Буюк ипак йўли, Даҳбет ва Регистон кўчалари чорраҳасида соҳавий хизматлар ходимлари томонидан сув йўлларини очиш ишлари олиб борилаётганини қайд этди. Шунингдек, шаҳарнинг бошқа кўчаларида ҳам сув тошқинларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар шаҳар ҳокимининг назоратида эканлиги ва аҳолида бу борада мурожаатлар бўлса ҳокимнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёки телефонлари орқали мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)