Олти ёшли болакай тасодифан уйнинг деразасидан тушиб кетган уч ёшли болани қутқарди, дея хабар беради «Sputnik».
Воқеа Польшанинг Чеховица-Дзедзице шаҳрида содир бўлган.
Ҳовлида дўстлари билан ўйнаб юрган бола дераза токчасида турган болани кўриб қолган. Бир лаҳзадан сўнг бола пастга тушиб кетган, аммо бола уни ушлаб олган. Болалардан ҳеч бири зарар кўрмаган.
Ёш қаҳрамон болани ўз уйига олиб кирган, ота-онаси полицияга қўнғироқ қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса содир бўлган вақтда тушиб кетган боланинг онаси маст ҳолда уйда эканлиги ва ухлаб ётганлигини аниқлаган.
Боланинг онасига нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, унга беш йилгача қамоқ жазоси хавф солмомқда.
Изоҳ (0)