Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27 март куни суд Аргентинанинг собиқ президенти Карлос Менемни уч йил-у тўққиз ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

У Буэнос-Айресдаги энг йирик кўргазмалар мажмуаси — Rural’нинг хусусийлаштирилиши давомида йўл қўйган қонунбузарликларда айбдор деб топилган. 1991 йили Rural’ мажмуаси ўзининг ҳақиқий нархидан салкам тўрт баравар арзон — 30 миллион долларга сотилган.

88 ёшли Менемга давлат лавозимларидан умрбод четлатилган. Шу билан бирга, собиқ иқтисодиёт вазири Доминго Кавальо ҳам уч ярим йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этилган.

2013 йилнинг ёзида Менам 90 йилларда Хорватия ва Эквадорга қурол контрабандаси билан боғлиқ иши учун етти йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ, ўша пайтда сенатор бўлганлиги учун жазони ўташ 2018 йилда бекор қилинган. Аргентина федерал суди Менемдан бу айбловни олиб ташлаган. Собиқ президентнинг ўзи эса қурол-яроғларнинг ноқонуний олиб кирилишига алоқадор эмаслигини таъкидлаган.

Карлос Менем Аргентинада 1989—1999 йилларда президентлик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди