Бугун, 28 март куни вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятининг бир қанча туманларига хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг бошлиғи С.Нуриев Нарпай, Пастдарғом, Булунғур, Иштихон ва Каттақўрғон туман адлия бўлимларига 5 та хизмат автомашиналарини тантанали равишда топширган. Автомашиналар Адлия вазирлиги томонидан ажратилган.
Мазкур автомашиналар халқ билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, айниқса, чекка қишлоқлар аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда хизмат қилади.
Изоҳ (0)