26 март, сешанба куни Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Евро—2020 саралаш босқичида Мальтага қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди (2:0).
Бу 32 ёшли футболчининг терма жамоа сафидаги 121-ғалабаси бўлди. Шундай қилиб у мамлакат бош жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг рекордини такрорлади. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Касильяс Испания терма жамоаси такибида 167 та учрашувда майдонга тушган ва бу борада у рекордчи ҳисобланади. Рамос ҳисобида эса ҳозирча 162 та ўйин мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)