26 март, сешанба куни Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Евро—2020 саралаш босқичида Мальтага қарши ўйинда дублга эришди (2:0).
Бу 26 ёшли футболчининг 2017 йил ноябрь ойидан буён терма жамоа сафидаги дастлабки голлари бўлди. Умумий ҳисобда унинг ҳисобида 28 та учрашувда 15 та гол мавжуд.
Мората «Реал» ҳамда «Атлетико» сафида ўйнаб, Испания таркибида гол урган терма жамоа тарихидаги биринчи футболчи бўлди.
Бундан ташқари, у 4 та клуб ўйинчиси сифатида Испания термаси учун гол урган Хулио Салинас ҳамда Фернандо Морьентесдан кейин учинчи футболчига айланди («Реал», «Ювентус», «Челси», «Атлетико»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)