«Барселона» Луис Суаресга ўринбосар ҳужумчини қидиришда давом этмоқда.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳам «Барселона»нинг шорт-листидан ўрин эгаллади, деб хабар қилди Mundo Deportivo.
Клуб 21 ёшли футболчини исталган топ-клубда тўп суриш учун етарли техникага эга ҳамда ёшига нисбатан жисмонан бақувват деб ҳисобламоқда.
«Барселона» аллақачон Рэшфорднинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, унинг «Манчестер Юнайтед» билан тузган шартномаси 2020 йилгача амал қилади.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд жорий мавсум Англия премьер лигасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Аввалроқ каталонияликлар Лука Йович («Айнтрахт») ва Антуан Гризманнга («Атлетико Мадрид») қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)