Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гавайи штатида судья Ронда Лоу автомобиль ўғирлаган 21 ёшли Кристофер Монтильянога тўрт йил давомида пепси-кола ичишни тақиқлади, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

2018 йилнинг июнида Монтильяно ўзи ўғирлаган автомобилни бошқариб кетаётганида қўлга олинган.

Йигит полицияга автомобиль амакиваччасиники эканини ва у ўзининг севимли ичимлиги бўлган пепси-колани харид қилиш учун чиққанини айтиб, ўзини оқламоқчи бўлган.

Судда эса йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги ва машинани эгасининг розилигисиз олганини маълум қилган.

Йигит қўлга олинганидан сўнг етти сутка қамоқда ўтирган.

«Бошқа машина олиб қочмайман. Бошқа қамоққа тушишни истамайман», — дейди йигит судьяга.

Натижада судья уни 100 соат жамоатчилик ишлари билан шуғулланишга, 100 доллар жарима тўлашга ва тўрт йил давомида пепси-кола ичмасликка ҳукм қилди.

«Мен инсонларнинг наркотик ва алкоголга ружу қўйгани ҳақида кўп эшитганман. Лекин биринчи марта газланган ичимликларга ружу қўйган инсонни учратишим. Судланувчи пепси-коладан воз кечиш синдромини тўлақонли равишда ҳис эцин», — дейди судья.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Иқтисодиёт
Банклар, IT ва саноат: Ўзбекистоннинг энг юқори ойлик тўланган соҳалари эълон қилинди
Маҳаллий
Бўстонлиқдаги хонадонларнинг бирида газ чақнади