Президент Халқ қабулхонаси баъзи ОАВларда Тошкентда Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонаси очилиши, у ерда Президент фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақида тарқалган хабар ёлғон эканлиги ҳақида «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Халқ қабулхонаси

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов ОАВларга бундай маълумотни тақдим этмаган.

Хабарда қабулхона Қоратош ва Фурқат кўчалари кесишмасида жойлашиши ва 1 апрель куни очилиши айтилган эди.