Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз жамоасининг ўйини ҳамда устози Валерий Карпин ҳақида гапирди.
— Кўпчилик «Ростов» — бу автобус, дейди. Шу сабабли жамоа етакчилардан очколар тортиб олади, лекин аутсайдерлар билан ўйнашда қийинчиликларга дуч келади: «Криля Советов» билан кечган 2 та учрашувда мағлубиятга учради, «Оренбург»га қарши ўйинда ҳам ютқазди. «Енисей» ва «Уфа» клублари билан дуранг ўйнади.— Ҳимояга эътибор бериш — бу одатий ҳол. Лекин биз Ўзбекистон терма жамоасида бўлгани каби ҳужум уюштириб, прессинг қиляпмиз. Мен «автобус» сўзидан хафа эмасман. Энг асосийси, бизнинг ўйин услубимиз натижа бермоқда. Фақатгина гапириш учун 3 очко берилмайди!
— Мураббий Карпинни таърифлаб беринг. Унинг ҳарактери қандай?
— Валерий Георгиевични туғилган куни билан табриклаганимизда, мен видеода уни қувноқлигини айтгандим. Аммо Карпин мураббий сифатида тактика ва футболчиларни жисмоний жиҳатдан тайёрлаш бўйича топ-мутахассис деб ҳисоблайман. У бизга топ-клублар қандай ўйнаши кераклигини — ҳимоядан қай тарзда чиқишлари ва ҳужум қилишини назарий жиҳатдан кўрсатиб беради.
Осиё Кубогидан сўнг биз гаплашдик, ҳамма мени голларим билан табриклади. Шунингдек, Валерий Георгиевич ҳам ўйиним ёққанлигини айтди.
— Мавсум бошида сиз майдон марказида ва ўнг қанот ҳимояда ўйнадингиз. Мослашиш қийин бўлгандир?
— Бунгача менда 4-2-3-1 схемасида чап қанот ҳужум чизиғида ўйнаш тажрибаси бор эди. «Ростов»да биз 5 та ҳимоячи билан ўйнаймиз, шунинг учун қанот ўйинчиларининг вазифалари бироз бошқача. Асосийси кўпроқ югуришда. Лекин бу мен учун муаммо эмас, — дейди Шомуродов Спорт24’га берган интервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)