Ҳолливуднинг машҳур киноактёри Сильвестр Сталлоне Конор Макгрегор ҳамда Ҳабиб Нурмагомедов жанги тўғрисида фикр билдирди.
«Конор жудаям кеккайгани учун ютқазиб қўйди, деб ўйлайман. Жуда ҳам мағрур ва ҳатто хафа бўлган. Ҳабиб оёғига ёпишиб, зарба берган вақт… Сен ҳимояланиш керак бўлган вақт нега қўлларингни туширасан? Менимча, унинг «B» режаси бўлмаган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида UFC 229 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган чемпионлик учун жангда Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганди.Агар Конор Ҳабибни мағлуб этмаса, бу уни бутун умр таъқиб этади. Ҳозир Макгрегор нима қилишини билмай турибди. Мағлубият, ҳибсга олишлар, жамоатчилик — буларнинг барчаси уни ер билан битта қилиш учун баҳона изламоқда. Конор ўзига ўзи: «Мен буни қила оламан. Мағлубиятга учрамаётган рақибимни ютишим шарт», деб айтиши керак.
Конорга қандай маслаҳат беришим мукин? Табассум. Агар сен кулиб юрсанг, одамлар сени танқид қилолмайди», — дейди Сталлоне TMZ’га берган интервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)