Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга апрель ўртасида ташриф буюради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Жанубий Корея делегацияси аъзосига таяниб хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея раҳбарининг Тошкентга ташрифи чоғида йирик бизнес-форум ташкил этилади, қатор ҳужжатлар, шу жумладан, электрон ҳукумат соҳасидаги ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.
«Олий даражадаги тадбирлар давомида саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш, энергетика, логистика ва инфратузилмани ривожлантириш, атроф-муҳит ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликлар, миллатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади», — деди у.
Изоҳ (0)