2014 йилдан бери Хитой Халқ Республикасининг Синцзян Уйғур автоном округида терроризмга қарши кураш доирасида 12 минг 995 нафар террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинган, дея хабар беради «Интерфакс».
Ушбу давр мобайнида 1 минг 588 та террорчилик тўдалари йўқ қилинган, 2 минг 52 та портловчи қурилма топилган ва мусодара қилинган, ноқонуний диний фаолияти учун 4 минг 858 ноқонуний ташкилотга аъзо 30 минг 645 киши жавобгарликка тортилган, 345 мингдан ортиқ ноқонуний чоп этилган диний материалларнинг нусхаси мусодара қилинган.
Мазкур жараёнда фақат оз сонли одамларга, хусусан, террорчилик гуруҳларининг раҳбарларига нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўлланилади. Экстремистик таъсирга тушиб қолган бошқа шахслар нотўғри мафкурани фарқлашга ўргатилади.
Синцзяндаги террорчилик муаммоси 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШдаги терактлардан сўнг авж олган.
Изоҳ (0)