Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.
Ҳужжатда қайд этилишича, ҳудудда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, «Рақамли иқтисодиёт», «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти», «Агробизнес ва маркетинг», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича назарий-амалий кўникмаларни эгаллаган малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)