27 март — Халқаро театр куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида бир ҳафта мобайнида энг сара спектакллар бепул намойиш этилади. Бу ҳақда «Дарё»га Самарқанд вилояти маданият бошқармаси хабар берди.
Жумладан, 21 март куни «Бир ўлиб кўрайчи», 22 март «Мирзо Улуғбек», 23 март «Плачь степей» ва «5 жён Насреддина», 24 март «На малаксан, на фаришта» ва «Имон», 25 март куни «Нисо хола» ҳамда «Она», 26 март куни «Бўёқчи» ва «Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» ҳамда 27 март куни «Театр ҳақида томоша» саҳна асарлари намойиш этилади.
Спектакллар намойиши соат 15:00 ва 18:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)