«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг «Сайёҳ» номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Ушбу сценарий «Ўзбеккино» Миллий агентлигига «Астир аниматион студио» томонидан тақдим этилган. 2018 йилдан ишлаб чиқилган ва кўпчиликнинг этирофига сазовор бўлган «Авто саргузаштлар» мультфильми ҳам шу жамоага тегишли.
«Сайёҳ»анимацион фильми кўп қисмли мультсериал бўлиб, режага мувофиқ ушбу мультфильмнинг 3 та қисми 2019 йилда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ва ҳар қандай ёшдаги томошабинлар кўриши мумкин бўлади.
Ушбу мультфильмда чет давлатдан Ўзбекистонга сайёҳ бўлиб келган меҳмон Ўзбекистоннинг сўлим қишлоқларидан бирида ўзбек йигит билан тасодифий учрашув натижасида танишиб, дўстлашиб қолади. Мультфильмнинг ҳар бир қисмида иккала дўст ажойиб саргузаштларни бошидан кечиради.
Изоҳ (0)