Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 24 март куни I халқаро Тошкент ярим марафони ташкиллаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
I халқаро Тошкент ярим марафонида дунёнинг 23 давлатидан келган 200 дан ортиқ профессионал атлетлар иштирок этади.
Шунингдек, мусобақада ҳаваскорлар 5 километр масофага, имконияти чекланганлар эса 1 километр масофага югуришлари режалаштирилмоқда.
Хабарда айтилишича, I халқаро Тошкент ярим марафони доирасида турли халқ сайиллари ўтказилади. Хориждан келган спортчилар Ўзбекистоннинг урф-одат, анъаналари билан танишади, миллий таомларни татиб кўради.
1-ўриндан 8-ўрингача етиб борган спортчилар 12 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)