УЕФА ташкилоти Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлади.
Унга кўра «Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру мазкур номга лойиқ деб топилди. У 14 март, пайшанба куни сафарда кечган баҳсда «Динамо» дарвозасига 3 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма берди (5:0).
Францияликдан ташқари ушбу номга қуйидаги футболчилар даъвогарлик қилганди:
- Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») — 2 та гол, 1 та голга ассист
- Томаш Соучек («Славия Прага») — 1 та гол, 1 та голга ассист
- Жонас («Бенфика») — 1 та гол ва 1 та голга ассист
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)