Россиянинг Омск шаҳрида йўналишли такси ҳайдовчиси йўловчининг ўлишини сезгач, бекатга ташлаб кетди. Бу ҳақда Россия қидирув-тергов қўмитаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, 9 март куни йўналишли такси ҳайдовчиси Flagman савдо маркази яқинида тўхтаган ва кўчага 50 ёшли беҳуш йўловчини ташлаб кетган. Йўловчи таксининг салонида кетаётганида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.
«Беҳуш йўловчини ташлаб кетган ҳайдовчи унинг бошини металл дастага уриб юбориб, шикаст етказган», — дейилади хабарда.
Ҳайдовчи тез ёрдамга қўнғироқ қилмай кетиб қолган. Натижада йўловчи кўчада вафот этган. Унинг ўлими сабаби ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)