Қўшни мамлакатдан Ўзбекистоннинг «Сариосиё» чегара божхона постига кириб келган фуқаро С.Н. яширинча 80 қути сигарет олиб ўтаётгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистонга кириб келиш чоғида божхона масканларидан ўтаётган фуқароларнинг дастлабки мажбурияти бу – уларнинг ёнида бўлган товар моддий бойликлари ҳамда валюта қимматликларини ёзма равишда декларациялашдан иборат.
Бироқ, қўшни мамлакатдан «Сариосиё» чегара божхона постига кириб келган фуқаро С. Н. ўрнатилган тартибларни қўпол равишда бузишга уринганлиги аниқланган.
Божхона ходими фуқарони белгиланган тартибдаги назоратдан ўтқазган. Натижада, унинг бошқарувидаги Opel Zafira русумли енгил автомашинанинг ўриндиғи остига 80 қути сигарет яширилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)