«Синалоа» гиёҳванд моддалари картелининг собиқ раҳбари «Пакана» лақабли наркобарон Хоакин Гусманнинг ҳимоячилари Мексиканинг собиқ президенти Энрике Пеня Нето устидан экстрадиция билан боғлиқ процессуал қонунбузарликлар сабабли Бош прокуратурага даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Шикоят Гусманга етказилган зарар Конституция ва мавжуд қонунларни бузган ҳолда ноқонуний равишда амалга оширилганлиги сабабли юборилган», — дейди адвокат.
Маълум бўлишича, «Пакана» Калифорния билан чегара орқали Техасга етказилиши керак эди, аммо уни Нью-Йоркка олиб кетишган, бу эса Мексика ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги экстрадиция келишувини бузган.
Илк бор наркобарон 1993 йилда Гватемалада қўлга олинган. У Мексикага экстрадиция қилинган, ва у ерда у тақиқланган моддалар контрабандаси ва қотилликлар сабабли 20 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ Гусман қамоқхона ходимларига пора бериб, 2001 йилда қочиб кетган. У Мексика ва АҚШ томонидан Интерпол орқали қидирувда бўлган.
У 2014 йилда яна қамоққа олинган, аммо бир йил ўтиб, у ярим километрлик туннелни ёриб ўтиб, яна қамоқдан қочган. Учинчи марта у 2016 йилда қўлга олинган ва бир йил ўтгач АҚШга топширилган.
2009 йилда Forbes «Пакана»нинг бойлигини 1 миллиард долларга баҳолаган ва уни дунё миллиардерлари рўйхатининг 701-поғонасига жойлаштирган.
Изоҳ (0)