Ўзбекистон Маданият вазирлиги Қорақалпоғистондаги Тупроққалъа қадимий шаҳарчасида 5 март куни бошланган консервация ишларини тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
13 март куни Facebook’да консервация ишлари олиб борилаётган Тупроққалъа суратлари пайдо бўлган эди.
«Консервация ишлари 13 март куни 14:00 атрофида тўхтатилди. Уларни бошлашдан аввал экспертиза ўтказилиб, лойиҳа ҳужжатлари тузиб чиқилиши керак эди. Лойиҳа эса Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги илмий-услубий кенгаш билан мувофиқлаштирилиши керак эди. Бу амалга оширилмаганлиги сабабли Маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова барча ишларни тўхтатишни буюрди», — деб таъкидлайди матбуот-хизмати.
Вазирлик консервация ишларининг ташаббусчисини аниқламоқда, у жавобгарликка тортилади.
Изоҳ (0)