Самара вилоятида ҳужумни режалаштираётган жангари йўқ қилинган, дея хабар беради «Вести.ru».
Терроризмга қарши кураш бўйича миллий қўмита берган маълумотларга кўра, махсус операция Безенчук туманидаги Екатериновка қишлоғида ўтган.
Хусусий уйлардан бирида бўлган террорчига қуролларни топшириб, таслим бўлиш таклиф қилинган. Бунга жавобан у хавфсизлик кучларига қарата ўт очиб, граната отган. Шундан сўнг босқинчи ўлдирилган.
Шахси аниқланган эркак халқаро террористик ташкилотлардан бирининг тарафдори бўлган. У одамлар тўпланадиган жойда портлаш уюштиришга тайёргарлик кўраётган бўлган.
Уйдан қурол, ўқ-дорилар ва фойдаланишга тайёр бўлган портловчи қурилмалар топилган. Хавфсизлик кучлари террорчининг эҳтимолий ҳамкорларини қидирмоқда.
Изоҳ (0)