Ижтимоий тармоқларда Тошкентда катта тезликда кетаётган машина рулини бошқарувсиз қолдириб, машина томига ўтириб олган «эпчил» ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалганлиги ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур тарзда «вақтичоғлик» қилган ҳайдовчининг шахси аниқланганлиги ҳақида хабар бермоқда.
Ҳайдовчи 22 ёшли Ю.М. эканлиги аниқланди. У 12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси тахминан 2:50 да Шаҳрисабз кўчасида KIA Optima автомобилида ҳаракатлана туриб, тунги, деярли бўш кўчада юқоридаги усулда ҳаракатланиш мумкин деган қарорга келган.
Ю.М. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1285 -моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.
ИИББ ҳар бир ҳайдовчи қайси вақтда бўлишидан қатъи назар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиши лозимлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)