• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ёшлар нега ўз жонига қасд қилмоқда?

    Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар, интернет сайтларида ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хабарлар кўпайиб қолди. Нега? Бундан 20—30 йил аввал бундай ҳодисалар содир бўлмаганми? Буни икки талқинда изоҳлаш мумкин: ё илгари бундай ҳодисалар ростдан ҳам кам бўлган ё бугунгидек тезкор ахборот технологиялари бўлмагани учун ўша даврларда бундай хабарлар оммалашмаган. Ҳар икки ҳолатда ҳам бу масалага асло лоқайдлик билан қараб бўлмайди. Зеро, инсоннинг ҳаётдан безиб, ўз жонига қасд қилиши битта бўлса ҳам катта ижтимоий фожиадир.

    ЎзА ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар хусусида Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаев билан суҳбатлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Ўз жонига қасд қилиш азалдан ҳар қандай жамият ва тузумда юз бериб келаётган воқелик. Аммо илгари асосан катта ёшлилар орасида учрайдиган бу ҳолат, кейинги пайтларда тобора «ёшариб» бораётгани кишини ташвишга солади...

    – Бу хусусда психолог, педагог, шифокор, социолог, суицидолог каби турли соҳаларнинг мутахассис ва экспертларигина тўлақонли изоҳлай оладиган бир неча омилларни санаб ўтиш мумкин. Менимча, ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари илдизини, аввало, оиладан қидириш керак. Бола гўдаклик чоғида руҳий жароҳат олса, вақт ўтиб у албатта ўзининг салбий таъсирини намоён этади. Руҳий жароҳат деганда нимани тушунишимиз мумкин? Масалан, ҳаддан ташқари қаттиқ овоз ёки шовқин. Бу нафақат оилада эр-хотиннинг баланд овозда жанжаллашиши, балки мунтазам равишда телевизор ёки радиони баланд овозда қўйиш, турли шовқинли дастгоҳларни ишлатишни ҳам шундай омиллар сирасига қўшиш мумкин. Бундай ташқи таъсирлар уч ёшгача бўлган боланинг онгости қатламларида ўзига ишончсизлик, қўрқув ҳиссиёти кўринишида сақланиб қолади. Бола жисмонан ва ақлан вояга ета бошлагач, шу «жароҳат» ўзини «эслата бошлайди». Улғайганда тўсатдан турли касалликларга чалиниб қолишига чақалоқлигида бошига олган зарба сабаб бўлгани каби оила муҳитидаги нотинчлик энди таҳлил қила олиш қобилиятига эга ўсмирни муаммонинг ечими сифатида турли кескин хатти-ҳаракатларга, жумладан, ўз жонига қасд қилишга ҳам ундаши мумкин. Бу энг оддий омиллардан биргина мисол, холос. Юқорида айтганимиздек, инсонни аффект ҳолатига солиб қўядиган сабаблар жуда кўп ва улар асосан оилада шаклланади.

    – Юқори синф ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилинган ҳолатлар бўйича ўрганишлар натижаси ўсмирнинг, масалан, ўзини осишига ҳеч қандай жиддий асос йўқлигини кўрсатади. Яъни ўша ўсмир ёки қиз ўзининг хулқ-атвори, ўқишдаги ютуқлари билан мактабнинг ибратли ўқувчиларидан, оиласи ҳам маҳалладаги намунали оилалардан бўлиб чиқади. Моддий жиҳатдан ҳеч қандай камчилик йўқ, на уй, на маҳалла ва на мактабда биров билан зиддиятга бормагани айтилади. Хуллас, ўз жонига қасд қилиш сири унинг ўзи билан кетиб, бу ёқда фақат тахминлар қолади.

    – Ҳа, бу энг ташвишланарли ҳол ва бунинг сабабларини ҳам бир неча умумий ва хусусий омиллар билан изоҳлаш керак бўлади. Масалан, менимча суицид ҳақидаги маълумотлар оммавий ошкор этилиши, унинг сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинишини ҳам шундай омиллар сирасига қўшиш мумкин. Бирор ўсмирнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернет тармоқлари орқали бир зумда бутун дунёга тарқатилмоқда. У ўзини қаерда, қандай осгани ёки заҳарлагани тафсилоти миш-мишлар асосида қўшиб-чатиб изоҳлаб берилмоқда. «Мактабда бўладиган тадбирга онаси пул бермагани учун...», «Отаси компьютер ёки қўл телефони олиб бермагани сабабли...», тенгдошларининг «У сенинг онанг эмас, онанг сизларни ташлаб бошқаси билан кетиб қолган», деб кўпчилик орасида маломат қилингани учун каби кўплаб сабаб ва тахминлар «урчитилмоқда».

    Бунга асосан шов-шув кўтариш, ўқувчини кўпайтириш воситасида даромад топишни мақсад қилган ижтимоий тармоқлар, сайтларнинг «муносиб ҳисса қўшаётгани»ни асло инкор этиб бўлмайди. Мотив, тафсилот, «қўлланма» сифатидаги бундай маълумотларга эга, ақлдан кўра ҳиссиётга эрк беришга мойил айрим ёшлар мақсадига эришиш учун оқибати ўлим билан тугашини ҳисобга олмай ота-онасини бир «қўрқитиб» қўймоқчи бўлади. Оиладаги оғир муҳит, ота-онасининг ўзаро муносабати, оила аъзолари ёки атрофидагиларнинг ўзига нисбатан таҳқирловчи, жоҳилона, зулмкор муносабати замирида юзага келган тушкун вазиятдан чиқиб кетишнинг энг қулай ечимини ўз жонига қасд қилишда кўради.

    Ёки интернет тармоғидаги, қўл телефони, компьютерда ўйналадиган турли ўйинлар, телевидение орқали намойиш этилаётган айрим фильмлар ҳам ахборот хуружининг бир йўналиши сифатида кенг тарқалганки, уларнинг инсон руҳиятига, айниқса, ҳали шахс сифатида тўлиқ шаклланиб улгурмаган, мустақил фикрига эга бўлмаган ёшлар онгига салбий таъсири суицид ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлмоқда. Жангарилик, қотиллик, охир замон, турли табиий фалокатлар, жамиятдаги бошқа кўплаб салбий ҳолатлар мавзусидаги фильмларни мунтазам кўрадиган бола келажакка ишончини йўқотиб боради ва унинг миясида шундай ҳолатларни бошдан кечирмаслик учун чора излаш бўйича психологик жараёнлар уйғона бошлайди.

    Буни бир мисолда кўриш мумкин: агар бугун бир гуруҳ ўқувчини тўплаб расм чизиш бўйича танлов ўтказсангиз ёки шундай топшириқ берсангиз уларнинг аксарияти жангари фильм қаҳрамонлари, одам савдоси, гиёҳвандлик, ёнғин, ўргимчак тўри элементлари мавжуд суратлар чизиб, ёрқин ранглардан фойдаланмаяпти. Бу уларнинг онгида эзгуликдан кўра ёвузлик ҳақидаги ахборотлар устунлик қилаётгани, жамият ва табиат салбий ҳодисалари олдида ўзига нисбатан қўрқув ва келажакка умидсизлик шаклланаётганидан далолат беради. Бу бизнинг уч босқичли – 0-3, 3-7, 7-18 ёшли таълим-тарбия тизимида болада иммунитетни шакллантириш борасида йўл қўяётган хатоларимиз борлигини кўрсатади. Энг аянчлиси, ҳатто 8-10 ёшли болалар ўз жонига қасд қилган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, бу ёшда бола ўлим ҳақида нимани билади, ҳаёт ҳақида-чи? Ҳали ҳаёт, ўлим ҳақида аниқ бир тасаввур ҳам, фикр ҳам бўлмайди-ку, бу ёшда!?

    Яна бир омил, ота-она фарзандини моддий томондан бекаму-кўст таъминлаб қўйиши, чиройли кийинтириши, телефон, компьютер олиб бериши, чўнтагига катта-катта пул солиб қўйиши мумкин ва ҳоказо. Лекин буларнинг бирортаси болага бериш керак бўлган ҳақиқий меҳр ва ажратилиши керак бўлган вақтнинг ўрнини боса олмайди. Бола билан уч ёшгача подшоҳ, ўн ёшгача қул, ўн ёшдан кейин дўст сифатида муносабатда бўлиш керак, деган гап бор. Аксарият ҳолларда фарзанди орзу қилган барча шароитларни муҳайё қилган ота-она боласининг айни дамдаги ўй-хаёли, режаси, муаммоси ҳақида у билан бир кунда ярим соатгина самимий суҳбатлашишни ортиқча деб билади. Ўз уйида топа олмаган эътиборни бола кўчадан, бегоналардан топиши ҳам қийин бўлади. Оилада ва жамиятда ёлғизланиб қолган ўсмирда ҳаётда ўз ўрни борлигини кўрсатиб қўйиш истаги туғилади, онгида ҳаёт зиддиятларига қарши кураш бошланади ва бу кураш жараёни болада асабийлик, руҳий зўриқиш ҳолатларини ривожлантириб, аффект ҳолатигача олиб боради ҳамда, афсуски, айрим ҳолларда бу ўз жонига қасд қилиш билан тугайди.

    Яна бир омил – боланинг атроф-муҳит билан боғлиқ экани. Боланинг ташқи кўриниши, кийиниши, ўзини тутишига ёндашувда ажратиб кўрсатиш, табақалаш натижасида унда дивиант хулқ-атвор ҳосил бўлади. Дивиант хулқ-атвор ўзи нима? Бу жамиятда умумеътироф этилган қоидаларга зид хатти-ҳаракатларни амалга оширишдир. Мисол учун, мактаб ва коллежларда ўқувчиларни тенглаштириш мақсадида ўқувчи формаси деган масала бор. Бу масала бизда ҳали тўлиқ тартибга солинган, дея олмаймиз. Бугунги кунда таълим муассасасига ўқувчи ўз танловига кўра, бири жинси шим, бошқаси кроссовка кийиб бораяпти ва бу ерда болага биринчи эркинлик бериб, дивиант хулқ-атворга ўтиш йўлидаги дастлабки қадамга рухсат бериляпти. Ўқувчи, «демак шундай қилсам бўлаверар экан», деган хулосада иккинчи умумеътироф этилган қоидани бузади. Учинчисидан кейин эса унга танбеҳ бериш, чеклаш каби чоралар кўрилади. Эркинликка ўрганиб қолган ўқувчи буни ҳуқуқ ва эркига тажовуз қилиш, деб ўйлайди. Айниқса, кўпчилик орасида муҳокама қилиш, шахсиятига тегиш унга оғир ботади. Демак, кўп муҳокамага сабаб бўлаётган соқол, калта юбка ва бошқалар тўғрисида болада дивиант хулқ-атвор пайдо бўлмасдан олдин тушунтириш ишлари олиб бориш зарур. Биз эса дивиант хулқ-атвор энг юқори даражасига етганда ёшларга тазйиқ ўтказишни бошлаймиз. Бу – бизнинг тарбиядаги катта хатомиз бўлади.

    – Бундай хатоларни тузатиш учун нималарга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайсиз?

    – Бизда педагог ва психологларга суицидология фанини ўқитиш тизими яхши йўлга қўйилмаган. Тўғри, бу фан психологларга қисман ўқитилади, лекин педагоглар ҳам маълум маънода психолог бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан, ривожланган давлатларда чуқур ўқитиладиган суицидология фанини бизнинг педагог ва психологлар тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасаларида ҳам қатъий ўқитиш, малака ошириш, қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш керак. Зеро, қўлимизда суицидга қарши курашиш учун қурол бўлиши лозим. Шунингдек, ота-оналар учун ҳам бу масалада қандайдир билим бериш йўлларини ўйлаб кўриш керак.

    Боланинг кун тартибидаги бир хилликни йўқотиш зарур. Неврастения касаллигига сабаб бўладиган бир хиллик тиббий нуқтаи назардан болада тушкунлик ҳолатини келтириб чиқаради ва бу ҳам ўз жонига қасд қилишгача олиб бориши мумкин. Баъзан фарзандимизнинг яхши келажагини таъминлаш мақсадида уни мажбурий равишда турли машғулотларга чамбарчас боғлаб ташлаймиз. У эрталаб мактабга, дарсдан кейин спорт сексиясига, кейин тил ўрганиш марказига боради, уйда ярим тунгача уйга берилган вазифаларни бажариши керак. Йил бўйи давом этадиган бундай бир хиллилик, боз устига зўриқиш болани зериктириши ва бездириб қўйиши мумкин. Болада янгиликларни қабул қилиш даражаси пасайиб, тушкунлик кайфиятига берилиб кетади ва унда бу ҳолатдан чиқиш учун «шундай қил», деган ички овоз пайдо бўла бошлайди.

    Бундан ташқари, бугун кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган ўзини осиш, заҳар ичиш каби очиқ саҳналар кўрсатилаётган телесериаллар, миллий менталитетимизга ёт турли реклама роликлари, клиплар каби оммавий тарғибот воситалари орқали тарқатилаётган маҳсулотларнинг мазмун-моҳияти, ғоявий-бадиий қиймати, уларнинг онгга таъсири даражасини аниқ билмай туриб оммалаштирмаслик чораларини кўриш керак. Ғарб давлатларида бундай масалалар билан илмий муассасалар, лабораториялар, марказлар шуғулланади.

    Хулоса қилиб айтганда, суицид – ижтимоий касаллик, уни даволаш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси, оила, мактаб, маҳалла, таълим муассасаси, давлат ва жамоат ташкилотларининг уйғунликдаги фаолияти концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш лозим.

    13.03.2019, 23:00   Изоҳ (0)   55963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Ориповнинг сўнгги кунларидаги орзу-изтироблари, ўй-фикрлари. Шоирнинг умр йўлдоши Ханифа ая Мустафаева билан суҳбат (видео)

    13.03.2019, 22:39

    Андижонда ички ишлар ходимлари томорқа ва ободонлаштириш ишларида аҳолига кўмаклашмоқда

    13.03.2019, 22:23

    Ўзбекистонда наслли ва спорт отларига «От паспорти» берилади

    13.03.2019, 22:10

    Flydubai Дубай ва Самарқанд ўртасида рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

    13.03.2019, 21:58

    Москвадаги халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди

    13.03.2019, 20:33

    Фотогалерея: Қашқадарёдаги Ҳисорак сув омбори

    13.03.2019, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.