АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг спикери Ненси Пелоси президент Трампнинг импичментига қарши чиқди, дея хабар беради «Эхо Москви».
«Импичмент мамлакатни жиддий равишда ажратиб қўяди ва агар иккала тарафда ҳам асосли бирор нарса бўлмаса, биз бу йўлдан бормаслигимиз лозим», — деди Пелоси.
Шу билан бирга, сиёсатчи «мамлакат Трампнинг президентлигининг иккинчи муддатидан ташқари ҳар нарсага чидаши мумкинлигини» қўшимча қилди.
Демократлар партияси вакилларининг баъзилари Трампнинг Россия билан фитна тузгани бўйича прокурор Роберт Мюллернинг тергови тугамасдан олдин президентга импичмент эълон қилишни талаб қилган.
Изоҳ (0)