Украина президенти матбуот котиби Святослав Цеголко ўзининг Facebook саҳифасида президент Пётр Порошенконинг митингдан «қочгани» тасвирланган расм сохта эканини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Расм бошқа бир расмдан кесиб олинган ва у мутлақо сохта», — ёзади Цеголко.
Ўз ўрнида UNIAN фотографи Леонид Шевчук расмнинг муаллифи ҳисобланади. У ушбу кадрлар митингга қадар олинганини, Пётр одамлардан эмас, аксинча одамларнинг олдига қараб чопаётганини тушунтирган.
Сохта суратни RT, «Ura.ru», «Царьград», «Биринчи канал», «Life.ru», «РЕН ТВ», «Бешинчи канал», «Газета.ru» ва бошқа нашрлар эълон қилган.
Ушбу расмда Украина президенти Пётр Порошенко Житомир шаҳрида унинг тарафдорлари уюштирган митингдан шошиб қочиб кетаётгани тасвирланган.
Изоҳ (0)