Икки вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор гаров пули эвазига озод этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ирландиялик жангчи 4 соат вақтини Майами-Дейд қамоқхонасида ўтказди.
Спортчи 12 500 доллар миқдоридаги гаров пули эвазига қўйиб юборилди.
Хабар берилишича, Макгрегор 11 март куни ҳибсга олинган. У эрталаб соат бешларда меҳмонхонага яқин бўлган жойда ўзини суратга олаётган мухлисининг телефонини синдириб ташлаган.
Жабрланувчи англиялик Аҳмад Абдураззоқ. У ўз телефонини 1000 долларга баҳоламоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)