Юнонистон фуқароси Антониос Мавропоулос 10 март куни Аддис-Абeбадан Найробига парвоз қилган Ethiopian Airlines самолёти парвозига икки дақиқага кечикканлиги сабабли тирик қолди, дея хабар беради «Известие».
Унинг сўзларига кўра, у юкини топширмагани учун экипаж уни кутмаган.
«Мен одамлар самолётга ўтираётганини кўрдим. Ўша онда менга рухсат бермаганликлари учун жуда ғазабландим», — дейди Маврикос Мавропулос.
У ушбу кечикиш унинг ҳаётида энг муваффақиятли эканини қайд этди, аммо самолёт қулагандан сўнг у полицияда шубҳа уйғотган.
«Мен самолётга ўтирмаган ягона одам бўлдим, аммо мен билан ҳалокат ўртасида мантиқий алоқа йўқ, сабаби юким мен билан қолган. Шунинг учун полиция мени узоқ сўроқ қилмади», — дея қўшимча қилди у.
Boeing 737-800MAX самолётида 157 киши бўлган, жумладан, экипаж аъзолари, 19 нафар БМТ ходимлари ва 35 нафар турли мамлакат фуқаролари бўлган. Ҳозирча ҳалокат сабаблари номаълум.
Изоҳ (0)