Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти, Бувайда тумани «Бувайда—Поп» темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп тумани, Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро М.М.ни уриб юборди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Оғир тан жароҳати олган йигит ҳаётдан кўз юмди.

Вилоят ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимига кўра, мазкур ҳолатда фуқаро темир йўлнинг аҳоли маскани ҳудудидан ўтган қисмида, айнан темир йўл устидан юриб кетаётган бўлган.

Ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар