Британиянинг NatWest банки 200 нафар мижозига бармоқ изи сканери ўрнатилган илк NFC дебет картасини тарқатишини эълон қилди. Картани синовдан ўтказиш апрель ойи ўртасида бошланади, деб ёзади TJournal.
Мазкур карталарнинг эгалари алоқасиз тўловларни пин-код киритиш ёки имзо қўйиш заруратисиз бармоқ изи билан тасдиқлаши мумкин. Бу Буюк Британияда NFC-тўловлар учун амал қилувчи 30 фунт стерлинглик лимитни четлаб ўтиш имконини беради.
NatWest технологияни EMV-чиплар ишлаб чиқарувчиси билан бирга Gemalto, шунингдек, Visa ва Mastercаrd банк карталари учун ишга туширади. Банк бармоқ излари ҳақидаги маълумотлар марказлаштирилмасдан, карталарда сақланишини маълум қилди.
Изоҳ (0)