Интерпол томонидан 18 йилдан бери қидирувда бўлган киллерни Москва полицияси қўлга туширди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, киллер Россиянинг Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
2000 йилларнинг бошида маҳбус барқарор қуролли гуруҳ тузган, унинг аъзоларини бошқариб, оғир жиноятларни содир этиш режаларини ишлаб чиққан.
Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2001 йил август ойида уни ўз бизнес шеригини ўлдирганликда айблаган. Шундан сўнг Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган. Москвада ҳибсга олинганидан кейин қотил Қозоғистонга экстрадиция қилинган.
Изоҳ (0)