10 март, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тури доирасида навбатдаги 3 та беллашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки беллашувида узоқ йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтарилган Сурхондарёнинг «Сурхон» клуби Термизда «Металлург» билан баҳсга киришади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Фарғонанинг «Қўқон-1912» клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Баҳсга 15:00 да старт берилади.
Куннинг сўнгги тўқнашувида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Жиззахга сафар қилади. Тошкентликлар у ерда «Сўғдиёна» жамоаси билан баҳс олиб боради. Тўқнашув соат 18:00 да старт олади.
Мавзуга доир: Суперлига. ОКМК—«Бухоро» учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Мавзуга доир: Суперлига. «Насаф» «Динамо»ни юта олмади (видео)
Мавзуга доир: Суперлига. «Қизилқум» ўз уйида «Андижон»ни юта олмади (видео)
Суперлига
1-тур баҳслари
10 март, якшанба
«Сурхон»—«Металлург» 13:00
«Навбаҳор»—«Қўқон-1912» 15:00
«Сўғдиёна»—«Бунёдкор» 18:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)