Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Абдужалил Қурбонов Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими «Дарё»га маълум қилди.

Абдужалил Қурбонов

Абдужалил Қурбонов

Абдужалил Қурбонов 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 1996 йилда Самарқанд молия коллежини, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги фаолиятини 1996 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясида бошлаган Абдужалил Қурбонов 23 йил давомида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

У жорий тайинловга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Аловитдин Иноғомов Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Аловитдин Иноғомов

Аловитдин Иноғомов

Аловитдин Иноғомов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

2002 йилдан буён солиқ тизимидаги 17 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда шу кунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар