«Аякс» ярим ҳимоячиси Душан Тадич Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди. Бу ҳақда мусобақанинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
30 ёшли хавбек мусобақа 1/8 финалининг «Реал Мадрид»га (4:1) қарши кечган жавоб учрашувида Тибо Куртуа дарвозасини бир марта ишғол қилди ва 2 та голга узатма берди.
У бу йўлда қуйидаги футболчиларни ортда қолдирди:
- Ромелу Лукаку — «Манчестер Юнайтед» (ПСЖга қарши ўйинда 2 та гол)
- Мусса Марега — «Порту» («Рома»га қарши ўйинда 1 та гол)
- Уго Льорис — «Тоттенҳэм» («Боруссия Дортмунд»га қарши баҳсда қуруқ ўйин)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)