Адлия вазирлигининг «Инсон ва қонун» журналининг навбатдаги сонида чоп этилган мақолада пойтахт ОТМларида диплом ишларини ёзишнинг тахминий нархлари келтирилган.
Мақолада таъкидланишича, битирувчиларнинг диплом ёздириш нархлари диплом иши мавзуси ва олий юртининг нуфузига қараб турлича белгиланади. Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари учун диплом ёзиш 200 АҚШ доллари, Тошкент давлат юридик университети — 500—800 АҚШ доллари, Тошкент молия институти — 500 АҚШ доллари, Тошкент ахборот технологиялари 200—400 АҚШ доллари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети — 100—200 АҚШ долларигача экан.
Шунингдек, ўрганишлар натижаларига кўра, диплом ишларининг муаллифлари ҳам аслида янги нарса ёзмасдан, архивдан эски диплом ишларини олиб, у-бу жойига ўзгартириш киритиб, эгаларига пуллайди.
Изоҳ (0)