Россия Давлат Думасининг депутатлари интернетда ҳокимиятга нисбатан ҳурматсизлик учун жазо қўлланиладиган қонунни учинчи ўқишда қабул қилди, дея хабар берди «Meduza». Ҳужжатни ёқлаб 327 нафар депутат, 40 нафари қарши овоз берган.
Роскомнадзор сайт эгаларидан бундай маълумотларни 24 соат ичида олиб ташлашни талаб қилади, акс ҳолда улар блокланади.
Ҳукуматга ҳурматсизлик акс эттирган хабарларни чоп этиш кичик безорилик билан тенглаштирилади. Бир йил давомида биринчи чоп этилган мақола учун 30 дан 100 минг рублгача жарима, иккинчиси учун — 100 дан 200 минг рублгача ёки 15 кунгача қамоқ жазоси, кейинчалик эса 200-300 минг рубль миқдорида жарима ёки қамоққа олиш жазоси қўлланилади.
Изоҳ (0)