Профессионал футбол лигаси томонидан Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни эгаллаган Қаршининг «Севинч» клуби 200 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
2018 йилги мавсум аввалида ПФЛ совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилганди.
Бунгача Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришини маълум қилганди.
Маълумот учун, аввалроқ ЎзПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилди. Натижада «Севинч» 50 миллион сўм бадал пулини тўламайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни олган «Пахтакор»га 1 млрд сўм мукофот пулини ўтказиб бергани тўғрисида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)