Халқаро космик станция экипажи газниқоб кийиб янги Crеw Dragon кемасини текширувдан ўтказди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Станция тарихида илк бор экипаж газниқоб кийиб ишлади. Улар космонавтларнинг нафас олиш органлари ва кўзларини заҳарли газлар ва буғли маҳсулотлардан ҳимоялашга мўлжалланган», – дейилади хабарда.
«Олег Кононенко ва Давид Сан-Жак Crеw Dragon’да ҳаво намуналарини олиб, газниқобларини синовдан ўтказди ва Ерга ўз соғлиғи ҳақида хабар берди», — дея қўшимча қилди Россия давлат корпорацияси.
Изоҳ (0)