5 март, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.
«D» гуруҳидан жой эгаллаган Ўзбекистон вице-чемпиони Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Эрон майдонига сафар қилди. «Шерлар» машҳур «Озоди» стадионида Теҳроннинг «Персеполис» жамоаси билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқага келиб Марио Будимир ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа тошкентликлар гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида меҳмонда «Персеполис» билан дуранг ўйнади (1:1) ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
ОЧЛ
Гуруҳ баҳслари
5 март, сешанба
«D» гуруҳи
«Персеполис»—«Пахтакор» 1:1
Голлар: 0:1 — 5 Бикмаев, 1:1 — 25 Будимир«Персеполис»: Бейранванд, Ҳалилзода, Ҳуссайни, Ресан (Рафий, 88), Нуроллоҳи, Тороби, Камябиниа, Шири, Будимир (Неъмати, 71), Нодири, Алипур
«Пахтакор»: Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Собирхўжаев (Симич, 85), Абдуллаев, Ҳамдамов, Машарипов (Сиддиқов, 77), Черан, Бикмаев (Сергеев, 60)
Огоҳлантиришлар: Алижонов (21), Сайфиев (22), Тороби (70), Ҳуссайни (75)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)