«Бордо» клуби ярим ҳимоячиси Сэмюэл Калу Нигерияда истиқомат қиладиган онаси ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди.
Тhe Nigerian Guardian’нинг ёзишича, футболчининг онаси ёш болалари билан автомашинада уйига кетаётган вақтда қуролланган номаълум кимсалар томонидан тўхтатилган. Улар болаларни машинадан тушириб юборади, аёлни эса ўзлари билан номаълум жойга олиб кетади.
Ўтган ҳафта давомида футболчининг оила аъзолари ўғрилар билан музокаралар олиб борди.
«Илтимос, онамни озод қилишда ёрдам беринг. Мен яқинлашиб келаётган Африка Миллатлар Лигаси мусобақасида Нигерия терма жамоасининг ғалаба қозонишда бор имкониятимни ишга соламан.Онам 27 февраль куни уйга қайтаётган вақтида ўғирлаб келтилди.
Ўғрилар билан биринчи марта алоқага чиққанимизда 3 миллион Нигерия найри миқдорида (тахминан, 8 минг доллар) товон пули талаб қилди. Мазкур маблағни берсак, улар онамни қўйиб юборишларини айтди.
Биз туни билан кутдик, лекин уни кўрмадик. Эртаси куни тонгда улар яна қўнғироқ қилиб, каттароқ миқдорда пул талаб қилди. Энди улар 15 миллион (тахминан, 41 минг доллар) сўрамоқда», — дейди Калу.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)