Россия президенти Владимир Путин СССР ва АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан чиқиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Россиянинг ушбу шартномасидаги иштироки «АҚШ мазкур шартнома бўйича бузилган мажбуриятларини тузатгунича» тўхтатилган. Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга кирган.
СССР ва АҚШ 1987 йилда ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни ликвидациялаш тўғрисидаги шартномани имзолаб, тўрт йил давомида ўз мажбуриятларини бажарган. 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни ўз параметрларини бузганликда айблаб, ушбу келишувдан чиқиш ниятини эълон қилган. Россия ҳам шартномани рад этишга қарор қилган.
Изоҳ (0)